Загрузка
Загрузка
Тошкентда йўлдаги жанжал ҳомиланинг нобуд бўлишига сабаб бўлди
Ҳодисалар

Тошкентда йўлдаги жанжал ҳомиланинг нобуд бўлишига сабаб бўлди

63
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Тошкентда икки ҳайдовчи йўлни бўлишмагани акс этган видео тарқалди. Можаро натижасида ҳомиладор аёл жабрланган - у боласини йўқотган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса юзасидан изоҳ берди.

19 март куни пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Муқимий кўчасида Lacetti ва BYD автомобиллари ҳайдовчилари ўртасида жанжал келиб чиққан.

Маълум қилинишича, жанжал Lacetti ҳайдовчиси ўнг қаторга ўтаётганда, BYD ҳайдовчиси сигнал бериб, унинг ҳаракатланишига тўсқинлик қила бошлаган. Можаро давомида BYD ҳайдовчиси отаси билан бирга Lacetti ҳайдовчисига ҳужум қилган: унинг машинаси ойнасини синдириб, эркакни ҳақорат қилган ва ҳомиладор рафиқасига жисмоний куч ишлатган.

Тошкент шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан "Безорилик" моддаси билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Можаро иштирокчиларининг барчаси ҳибсга олинган, ҳомилани нобуд булишини аниқ сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. У тузилганидан сўнг, ишнинг малакаси қайта кўриб чиқилиши ва кучайтирилиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...