Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кеча, 23 январь куни Жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани суди жинсий тегажонликда айбланувчи 62 ёшли фуқаронинг ишини кўриб чиққан. Суд қарорининг нусхаси таҳририятимиз ихтиёрида мавжуд.
Ҳодиса 22 январ куни Зангиота туманида содир бўлган. Қиз университетгача бориш учун йўлдан машина тўхтатган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, саёҳат пайтида ҳайдовчи унинг оёғидан ушлаб, кийимларини кўтаришга ҳаракат қилган.
Суд жараёнида айбланувчи орқа ойнани ёпмоқчи бўлганида йўловчига тасодифан тегиб кетганини айтган.
Суд пенсионерни жинсий тегажонликда айбдор деб топган ва унга беш кунлик маъмурий қамоқ тайинлаган.
Изоҳлар мавжуд емас