Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда яна ўқувчи қиз калтакланган. Қизнинг танишлари томонидан калтакланишини акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Пойтахт мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотларига кўра, бу ҳодиса 25 апрель куни соат 15:00лар атрофида Шайхонтоҳур туманидаги "Самарқанд дарвоза" маҳалласида жойлашган уйнинг ертўласида содир бўлган. Ушбу ҳудудда жойлашган 82-мактабнинг еттинчи синф ўқувчиси уч нафар дугонаси билан бирга ўша мактабнинг саккизинчи синф ўқувчисини калтаклаган.
Қизлар бутун жараённи видеога олишган ва жабрланувчини камситиш учун уни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришган.
Бошқарманинг маълум қилишича, ушбу жиноят жазосиз қолмайди, ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, ўтган куни Тошкентда икки нафар юқори синф ўқувчи-қизлари 14 ёшли қизни калтаклаган эди. Ушбу ҳолат бўйича ҳам жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас