Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда "Янги Ўзбекистон" боғи ҳудудида жойлашган "Орзулар соҳили" пляжида бир йигит чўкиб кетди. Воқеа 31 июль куни дам олувчилар кўз ўнгида содир бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йигитни сувдан пляж ходими эмас, балки дам олувчилардан бири олиб чиққан. У юрак-ўпка реанимациясини (юрак массажини) ҳам қила бошлаган. 10 дақиқадан сўнг воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходими фуқаронинг юрагини ишга туширишга уринишда давом этган.
Кейинроқ тез ёрдам бригадаси етиб келган, бироқ йигитни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган - у етиб келгунча вафот этган.
Шаҳар прокуратураси ўлим ҳолатини тасдиқлади. Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи юборилган.

Изоҳлар мавжуд емас