Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкентда ёш қиз бир эркакнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва паспортини олиб қўйиб, эвазига пул талаб қилган.
“Миробод тумани ички ишлар органларига 52 ёшли Чули Р. мурожаат қилиб, 25 ёшли Зилола Х.га нисбатан чора кўришни сўради. Зилола Чули Р.нинг паспортини, ҳайдовчилик гувоҳномасини ва техник паспортини олиб қўйиб, ундан 300 АҚШ доллари талаб қилган. Акс ҳолда Зилола ҳужжатларни йўқотиб юбориш билан қўрқитган”, - дея хабар бермоқда ИИББ.
23 октябрь куни пул олиш вақтида қиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165 моддаси («Товламачилик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас