Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда йигит бир қизга ҳужум қилган. ИИББнинг маълум қилишича, бу ҳолат пул туфайли содир бўлган. Қизнинг яқинлари йигит олти ойдан бери оиласини қўрқитаётгани ва ҳуқуқ-тартибот идоралари бунга муносабат билдирмаётганини таъкидламоқда.
ИИББнинг нуқтаи назари
Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда жисмоний имконияти чекланган (кар-соқов) қиз ва йигит ўртасидаги можаро акс этган видео тарқалган. Ушбу видеолавҳа Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўрганилган.
"Можаро иштирокчиларининг шахси аниқланди. Маълум бўлишича, 20 август куни тахминан соат 8.00да Чилонзор туманининг Шарқ маҳалласи ҳудудида 22 ёшли қиз ва унинг дўсти, 27 ёшли йигит ўртасида пул масаласида жанжал келиб чиққан. Жароҳатларнинг оғирлигини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Терговолди текширув ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра ҳуқуқий чоралар кўрилади", - дея қайд этмоқда ИИББ.
Қариндошлар нима дейд
Қизнинг яқинларига ҳавола қилган ҳолда зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳаси хабар беришича, бу одам 6 ойдан ортиқ вақт давомида уни ва онасини таъқиб қилиб келмоқда. У ёзган, таҳдид қилган, уйга борган, деразаларни тақиллатган, қизнинг ишдан чиқишни пойлаб турган. Ҳаммаси улар ўртасидаги муносабатдан бошланган. Орадан кўп вақт ўтмасдан, йигит катта пул сўрашни бошлаган, лекин қизнинг оиласи унинг истакларини қондиролмаган.
Кўп ўтмай қиз йигитнинг турмуш қурганини, иккита фарзанди борлигини билиб қолган. Бу унинг ахлоқ доирасига сиғмаган ва у муносабатларни тугатишга қарор қилган. Аммо йигит бундан ғазабланган ва уни тинч қолдирмаган. Таҳдидлар, пулни талаб қилиш, таъқиб қилишлар давом этаверган. Қизнинг оиласи ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган, бироқ уларнинг арзи жиддий қабул қилинмаган, ички ишлар ходимлари ногиронлик бор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатиш жуда муаммоли эканини айтишган.
Айни пайтда йигит жазосиз қолмоқда. У оилани безовта қилишни давом этмоқда. Калтакланишдан кейин мурожаат қилган оиланинг шикояти ниҳоят Чилонзор тумани ИИБ инспектори томонидан қабул қилинган. Жароҳатлар поликлиникада қайд этилган. Аммо ИИБ ходимларининг фикрига кўра, бу учун энг кўпи билан жарима тайинланиши мумкин. Таъқиблар олти ойдан бери давом этмоқда ва аввалги барча шикоятлар эътиборсиз қолдирилган. Йигит ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан имконияти чекланган одамларга нисбатан юмшоқ муносабатдан фойдаланиб, жазосиз қолишига ишончи комил.
"Бу аёлларнинг ногиронлиги бор эркаклардан биринчи шикояти эмас. Кўп ҳолларда, қурбонлар ҳам ногирон бўлиши мумкин, лекин ҳеч ким уларни ҳимоя қилмайди. Ички ишлар ходимлари бу борада ҳеч нарса қила олмасликларини очиқ айтмоқда. Давлат зўравонларга нисбатан ёндашувини қачон ўзгартиради? Қачон жиноятчилар эмас, аёллар ҳимоя қилинади? Нега тажовузкорлар панжара ортига қўйилмайди? Бу қизларнинг ўлдирилиши ёки чорасиз қолиб, улар ўз жонига қасд қилишини кутиб турамизми?”, -дея таъкидламоқда NeMolchi.uz.
Шу билан бирга шуниси қизиққи, тарқалган видеороликни тажовузкорнинг ўртоғи суратга олган. Ҳужумчи қизнинг онасини янада кўпроқ қўрқитиш учун буни ўзи илтимос қилган.
22-апрель, якшанба куни ИИББ бу йигитни қидирувга берган.
Изоҳлар мавжуд емас