Тошкентда жанжал оқибатида бир йигит пичоқланди
Ҳодисалар

Тошкентда жанжал оқибатида бир йигит пичоқланди

55

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда икки ёш ўртасида жанжал келиб чиққан, натижада улардан бирига пичоқ урилган.

ИИББнинг аниқлик киритишича, воқеа 22 май куни соат 20:00 атрофида Олмазор тумани Чустий маҳалласида содир бўлган. 21 ёшли ва 18 ёшли танишлар ўртасида шахсий келишмовчиликлар туфайли жанжал келиб чиққан.

Жанжал вақтида 21 ёшли йигит рақибининг орқасига пичоқ билан зарба берган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилди. Шифокорлар унинг аҳволини барқарор деб баҳоламоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентда автобус йўловчилари йўл-транспорт ҳодисасини келтириб чиқарган енгил автомобиль ҳайдовчисига нисбатан самосуд уюштирди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...