Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Пойтахтда юз берган ҳодиса ижтимоий тармоқларда шов-шувга сабаб бўлди: автобус йўловчилари ўнлаб одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирган енгил автомобиль ҳайдовчисини калтаклади.
"Milliy" телеканали хабарига кўра, воқеа апрель ойи охирида Чилонзор туманидаги 69-сонли йўналишда содир бўлган. Тармоқларда тарқалган видеода енгил автомобиль автобусни бир неча марта кесиб ўтгани ва унинг олдида кескин тормоз бериб, ҳаракатга халақит берганини кўриш мумкин. Қайсидир лаҳзада тўқнашувдан қочиб қутулишнинг иложи бўлмади - автобус енгил автомобилга бориб урилди.
Бу вақтда автобус салонида 50 га яқин йўловчи бўлган. Бахтсиз ҳодисадан сўнг улардан баъзилари кўчага чиқиб, унга ҳужум қилган. Автобус ҳайдовчиси можарога аралашмаган.
Жабрланганлар ва ҳодиса оқибатлари ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган. Шунингдек, хавфли манёврлар уюштирган ҳайдовчи ҳам, самосуд уюштирган йўловчилар ҳам жавобгарликка тортилгани маълум эмас.

Изоҳлар мавжуд емас