Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда ўзини ҳокимлик ходими деб таништирган ва арзон уй олишни таклиф қилган фирибгар ушланган. У 70дан ортиқ қишини алдашга улгурган экан. Бу ҳақида ИИВ маълумотларига асосланган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар қилмоқда.
“2021 йил 22 январь куни ИИВга фуқаро С.Г. ариза билан мурожаат қилиб, ўзини Учтепа тумани ҳокимиятида ишловчи "Абдуфаттох" деб таништирган шахс Сергели туманида қурилаётган арзон ва узоқ муддатли кредитга берилаётган кўп қаватли уйлардан 2 та хонадон олиб беришга ваъда қилиб, олдиндан 2.000 АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган”, -дея маълум қилмоқда ИИВ.
ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро А.А.Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги "Шофайз" кўприги яқинида ариза муаллифи Г.С.дан 2.000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ва тезкор қидирув-тадбирлари давомида аниқланишича, фуқаро А.А. шу кунга қадар яна 70 нафар фуқарога Сергели туманида қурилаётган арзон ва узоқ муддатли кредитга берилаётган кўп қаватли уйлардан олиб беришга ишонтириб, улардан жами 153.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритган.
Айни пайтда жабрланувчилар кўламини ва А.А.нинг жиноий шерикларини аниқлашга қаратилган тергов ва тезкор-қидирув тадбирлари давом этмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас