Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги аэропорт ёнида эркак бир аёлга пичоқ билан ҳужум қилган. У сумкасини бермаса, ўлдириш билан қўрқитган. Видео
Ҳодисалар

Тошкентдаги аэропорт ёнида эркак бир аёлга пичоқ билан ҳужум қилган. У сумкасини бермаса, ўлдириш билан қўрқитган. Видео

740
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги аэропорт ёнида эркак бир аёлга пичоқ билан ҳужум қилган. У пули солинган сумкасини бермаса, аёлни ўлдириш билан қўрқитган. Бу ҳақда ИИББга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Бу воқеа куни кеча пойтахтнинг Яккасарой туманида содир бўлган. 25-30 ёшли номаълум йигит кўчада аёлга пичоқ билан таҳдид қилиб, сумкасидан қимматбаҳо смартфонни тортиб олган ва номаълум йўналишда ғойиб бўлган.

Жиноят қидирув бўлими ходимлари тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиб, жиноятни содир этганликда гумонланувчини қўлга олишган. Аниқланишича, бу ишга пойтахтда яшовчи 30 ёшли Анатолий Махмудов қўл урган экан. У пойтахтнинг Миробод туманида қўлга олинган. Маълум бўлишича, қўлга олинган шахс пойтахт тунги клубларидан бирида официант бўлиб ишлайди.

"Гўшт кесиш учун мўлжалланган пичоқни олиб, ишдан чиқдим ва уй томон йўл олдим. Аэропортдаги кўприк яқинида кимгадир ҳужум қилишга қарор қилдим. Ёнимдан номаълум бир аёл ўтиб борарди. Мен унга етиб олиб, пичоқни чиқардим ва сумкасини талаб қилдим. Сумкани тортиб олишга ҳаракат қилдим, у бермади ва йиқилиб тушди. Мен сумкага қўлимни тиқдим, телефонни олиб, қочиб кетдим", - деди Махмудов.   

Айни пайтда эркакнинг бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. У 2016 йилда Жиноят кодексининг 276 моддасининг биринчи қисми бўйичак судланган экан.

Жабрланган аёлнинг сўзларига кўра, у одатдагидек, эрталаб уйдан ишга отланган.

"Подъезд ёнида бир одам турган эди. Мен унинг ёнидан ўтиб кетдим, кейин орқамдан кимдир тез юриб келаётганини эшитдим. Ўгирилсам, у пичоқни чиқариб, пул талаб қила бошлади. Мен пул йўқ дедим, у ўлдириш билан қўрқитди. Нотаниш одам сумкани тортиб олмоқчи бўлди, мен йиқилдим, қичқиришни бошладим, у сумкага қўлини тиқиб, телефонни чиқариб олди ва қочиб кетди", - деди у.

Ҳозирда Анатолий Махмудовга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси (талончилик) бўйича жиноий иш очилган. У ҳибсга олинган. Содир этган жинояти учун эркак 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+