Тошкентдаги «Ганга» кўпригида оммавий йўл-ҳаракати ҳодисаси юз берди. 7 та автомобилга шикаст етди
Ҳодисалар

Тошкентдаги «Ганга» кўпригида оммавий йўл-ҳаракати ҳодисаси юз берди. 7 та автомобилга шикаст етди

1788

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида оммавий йўл-ҳаракати ҳодисаси юз берган.

“2 июнь куни соат 19:00 да Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги “Ганга” автомобиль кўпригида аниқланмаган “Cobalt” автомобили кескин тўхтагани сабабли етти нафар бирин-кетин ҳаракатланган автомобиллар масофа сақламаганликлари туфайли тўқнашдилар”, - дея хабар бермоқда ИИББ.

Йўл-транспорт ҳодисасига қуйидагилар тушишган:

-    38 ёшли Отабек Н. бошқарувидаги Lacetti автомобили;

-    28 ёшли Азизжон М. бошқарган Spark автомобили;  

-    24 ёшли Шохруҳ бошқарувидаги Nexia автомобили;  

- 43 ёшли Туркия фуқароси Бюлент Т. бошқарувидаги Lacetti автомобили;  

- 34 ёшли Зафар М. бошқарувидаги Lacetti автомобили;

- 25 ёшли Собитжон Э. бошқарган Toyota автомобили;

- 29 ёшли Сирожиддин Т. бошқарган Malibu автомобили.

ЙТҲ натижасида жабрланганлар йўқ. Йўл-транспорт ҳодисасининг барча иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

ИИББ берган хабарга кўра, ЙТҲда айбдор бўлган аниқланмаган “Cobalt” автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан яширинишга улгурган.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...