Тошкентдаги иккита болалар боғчасининг саккиз нафар  тарбияланувчилари заҳарланиш билан касалхонага жойлаштирилган
Ҳодисалар

Тошкентдаги иккита болалар боғчасининг саккиз нафар тарбияланувчилари заҳарланиш билан касалхонага жойлаштирилган

745

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги иккита болалар боғчасининг саккиз нафар тарбияланувчилари заҳарланиш билан касалхонага жойлаштирилган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Жорий йилнинг 26 август куни 64-сонли мактабгача таълим ташкилотининг 6 нафар тарбияланувчиси ва 247 -сонли мактабгача таълим муассасасининг 2 нафар тарбияланувчиси ўткир ичак инфекцияси белгилари билан касалхонага ётқизилди”- дея қайд этмоқда вазирлик.

2021 йил 27 августда Мактабгача таълим вазирлиги, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ва бошқа идоралар томонидан мактабгача таълим ташкилотларда ошхоналарнинг ҳолати, ошпазлар, ҳамшираларнинг фаолияти ўрганилган ва тарбияланувчиларнинг кўриги ташкил этилган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари томонидан кунлик синамалар ва болаларнинг охирги уч кун давомида истеъмол қилган таомларидан барча озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олиниб, лабораторияга юборилган.

2021 йил 31-август кунига тарбияланувчиларнинг аҳволи нормал ҳолатга қайтган ва улар яшаш жойи бўйича шифокорлар назоратига уйларига юборилган.

“Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари ва лаборатория жавоблари асосида қўшимча маълумотлар тақдим этилади, айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади”, - дея якунлади вазирлик.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...