Тошкентдаги кўп қаватли уйда юз берган портлашнинг тафсилотлари аниқ бўлди. Янги уй фойдаланишга топширилмаган, хонадон эгаси ўзбошимчалик билан газга уланган
Ҳодисалар

Тошкентдаги кўп қаватли уйда юз берган портлашнинг тафсилотлари аниқ бўлди. Янги уй фойдаланишга топширилмаган, хонадон эгаси ўзбошимчалик билан газга уланган

462

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги кўп қаватли уйда юз берган портлашнинг янги тафсилотлари аниқ бўлди. «Ҳудудгазтаъминот” матбуот-хизматининг Batafsil.uz. мухбирига маълум қилишича, янги уй фойдаланишга топширилмаган, хонадон эгаси эса ўзбошимчалик билан газ тизимига уланган.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентнинг Чилонзор туманидаги етти қаватли янги бинода газ портлагани ҳақида маълум бўлди. Уйда яшовчи кишилар жабрланмаган, бир неча хонадонга зарар етган холос. 

"Чилонзор тумани еттинчи мавзесидаги 59 сонли уйнинг 36 хонадонида газ-ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлган. Уй қурилиши ҳали тугалланмаган ва янги бино ишга туширилмаган, газ таъминоти ташкилотларидан газни улаш учун рухсат берилмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, хонадон эгаси уй-жойни газлаштириш бўйича хусусий тартибда пайвандчи жалб қилган ва ўзбошимчалик билан газ таъминоти тизимига уланган", - дея қайд этди “Ҳудудгазтаъминот”.

Компания ўзбекистонликлардан газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланмасликни, табиий ва суюлтирилган газдан фойдаланиш қоидаларини бузмасликни, шунингдек, яқинлашиб келаётган куз-қиш мавсуми учун газ ускуналарини профилактик текширувдан ўтказишни сўраган.

Қурилмаларда носозликлар ёки газ сизиб чиқиши аниқланган тақдирда 104 рақами орқали диспетчерлик хизматига ёки 1104 рақами орқали туну-кун фаолият юритадиган колл-марказига хабар қилиниши керак.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 




Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+