Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги мактабларда  ширинликлар кўринишида наркотик моддалар тарқатилаётганини акс этган аудиоёзувлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. ИИББ бу миш-мишларни инкор қилган
Ҳодисалар

Тошкентдаги мактабларда ширинликлар кўринишида наркотик моддалар тарқатилаётганини акс этган аудиоёзувлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. ИИББ бу миш-мишларни инкор қилган

1189
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги мактабларда ширинликлар кўринишида наркотик моддалар тарқатилаётганини акс этган аудиоёзувлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Мухбиримиз берган хабарга кўра, ИИББ бу миш-мишларни инкор қилган. 

Аудиоёзувдаги номаълум шахс гўёки Тошкент шаҳридаги 60-сонли ва 110-сонли умумий ўрта таълим мактабларида таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган сақич ва ширинликлар тарқатилаётганлигини айтган.

Мазкур хабарлар бўйича Тошкент шаҳар ИИББ масъуллари томонидан ушбу мактабларга бориб ўрганиш ўтказилган ва бу каби ҳолатлар қайд этилмаган.

“Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактабларида вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар фаолият юритиб келмоқда. Улар томонидан ўқувчилар ўртасида турли хил салбий ҳолатларни, шунингдек гиёҳвандлик воситалари, психотроп ёки снюс каби моддаларни истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида мунтазам равишда профилактик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Ҳурматли ота-оналар! Агар сиз фарзандингизда бирор ўзгариш сезсангиз ёки шунга ўхшаш ҳолатлардан шубҳалансангиз, бу ҳақида дарҳол мактабдаги масъулларга ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишингизни сўраймиз”, - дея маълум қилмоқда ИИББ.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...