Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги мактаблардан бирининг ҳудудида болани мажбурлаб ушлаб турган эркак жазодан қутилиши мумкин. Бу ҳақда зўравонликка қарши NeMolchi.uz. лойиҳаси маълумотларига асосланиб, мухбиримиз хабар қилмоқда.
Эслатиб ўтамизки, бир кун олдин Тошкентда болани ўғирлашга уриниш бўлган бўлиши мумкин. Жабрланувчи пойтахт мактабларидан бирининг бошланғич синф ўқувчиси эди. Аммо вазиятга ҳушёр ва жасур аёл аралашган. Эркак боланинг қўлидан ушлаб турганини акс этган видеони аёл суратга олган ва ижтимоий тармоқларда тарқатган. Суратга олиш пайтида у болани қўйиб юборишни талаб этиб, қичқиришни бошлаган. Натижада эркак қўрққан ва кетган.
NeMolchi.uz таъкидлашича, боланинг онаси сўзлаб беришига қараганда, эркакни жиноят таркиби йўқлиги боис қўйиб юборишлари мумкин.
“19 февраль куни якшанба куни соат 12-30да Яшнабод туманидаги 151 сонли мактаб ҳудудида бир эркак менинг 2011 йилда туғилган ўғлимни ушлаб олган ва шу мактабда ўқийдими ёки йўқми, қаерга кетаётганини сўрай бошлаган. Ўғлим ундан узоқлашишга уринган. Шу пайт қўшни 6 сонли уйдан бир аёл воқеани суратга олиб туриб, болани қўйиб юборишни қичқириб талаб қилган ва воқеани видеога олаётганини айтган. Бир зум чалғиган эркакнинг қўлидан ўғлим қочиб кетган “, - деди боланинг онаси.
Унинг сўзларига кўра, воқеадан сўнг барча фото ва видео материаллар участка инспекторига берилган.
“Бугун 21 февраль куни бизни ўша эркак билан юзлаштиришди. Биз уни танидик. У 1994 йилда туғилган Умирзоқов Миржалол экан. У эҳтимол тиббиёт институтида таҳсил олиб, ТАПОиЧда ишларкан. Болани нега ушлаб олгани, нега уни саволга тутгани, ўзи қаерда ўқиши ҳақидаги саволларга эркак жавоб бермади”, – дея таъкидламоқда аёл.
"Терговчилар унинг оддий одам эканлигини айтишмоқда. Менимча, фақат ориентацияси ва руҳияти бузилган одам ўзини шундай тутиши мумкин. Бугун суд бўлиб ўтади ва жиноят таркиби йўқлиги сабабли уни қўйиб юборишмоқчи. Уларнинг айтишича, у ҳеч нарса қилмаган эмиш. Биз нима қилишимиз керак? Буни шунчаки жазосиз қолдириш мумкинми? Агар аёл қичқиришни, суратга олишни бошламаганида эди, ўғлимга нима бўлар эди?!! Илтимос, бу воқеа шунчаки тугамаслигига ёрдам беринг. У озод қилинса, бошқа ўлжани қидиришда давом этади. Ўшанда у жазосиз қолиши мумкинлигини тушунади", - дея хулоса қилди у.
Демак, Ўзбекистонда бировнинг боласини ушлаб олиш ва мажбуран сақлаб туриш жиноят эмас эканда? Наҳотки, маҳаллий суд тизимимиз ҳаракатга тушиши учун кимдир болани зўрлаши ва ўлдириши шартми?
Изоҳлар мавжуд емас