Загрузка
Загрузка
Тошкентдаги мусиқа мактаби ўқувчиси мушукни учинчи қаватдан ташлаб юборган. Унинг дўсти жараённи видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган
Ҳодисалар

Тошкентдаги мусиқа мактаби ўқувчиси мушукни учинчи қаватдан ташлаб юборган. Унинг дўсти жараённи видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган

552
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда мактаб ўқувчилари томонидан ҳайвонларга нисбатан яна бир шафқатсизлик ҳолати қайд қилинган. Тошкентдаги мусиқа мактаби ўқувчиси мушукни учинчи қаватдан ташлаб юборган. Унинг дўсти жараённи видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Эслатиб ўтамизки, бир неча кун аввал ёш йигит Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактабининг учинчи қавати деразасидан мушукни пастга улоқтирганини акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқатилган эди. Кўплаб фойдаланувчилар келажакда маданият соҳаси вакиллари бўлиб, одамларга   меҳр ва маърифат тарқатиши лозим бўлган ёшларнинг ҳатти-ҳаракатидан ҳайратда қолишган.

Ҳуқуқбузарнинг шахси аниқланган. Олмазор туманида жойлашган юқорида тилга олинган мусиқа мактабининг 17 ёшли ўқувчиси бу ишга қўл урган экан.

“Ҳуқуқбузарлик вояга етмаган томонидан содир этилганлиги сабабли, 2022 йил 28 май куни унинг 46 ёшли отаси таълим муассасасига таклиф қилинди, унга нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ, болаларни тарбиялаш вазифаларини бажармаганлиги учун   баённома тузилди ва жарима белгиланди”, - дея қайд этди ҳуқуқ-тартибот идораси.


Шунингдек, ота ва ўғил билан ҳайвонларга нисбатан бундай муносабатнинг йўл қўйилмаслиги, шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик учун   маъмурий ва жиноий жавобгарлик борлиги тўғрисида профилактик суҳбат ўтказилган. Ўсмир томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги маълумотлар ҳокимликнинг вояга етмаганлар ишлари бўйича бўлимига топширилган.

Шунингдек, Олмазор тумани 4-сонли ИИБ ФМБ ходимларининг аниқланишича, бу видеороликни аввал ушбу мактабда ўқишни тамомлаб, ҳозирда коллеж ўқувчиси бўлган 16 ёшли ўсмир ўзининг мобил телефони орқали тасвирга олиб, тармоққа жойлаган экан.   Воқеа бўйича ўсмир билан унинг ота-онаси ҳузурида суҳбат ўтказилган.

Ушбу ҳолат бўйича терговдан олдинги текширув давом этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...