Загрузка
Загрузка
Тошкентга фирибгарликнинг янги тури кириб келган – автомобиль эшигига  қулф илиб қўйилмоқда. ИИББнинг маълум  қилишича, ҳозиргача бу  бўйича шикоятлар келиб тушмаган
Ҳодисалар

Тошкентга фирибгарликнинг янги тури кириб келган – автомобиль эшигига қулф илиб қўйилмоқда. ИИББнинг маълум қилишича, ҳозиргача бу бўйича шикоятлар келиб тушмаган

620
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда фирибгарлар автомобиль эгаларидан пул талаб қилишнинг янги турини ўйлаб топишган. Тегишли    фото ва видеолавҳалар ижтмиоий тармоқларда тарқалди. ИИББнинг маълум қилишича, ҳозирча бу каби ҳолатлар юзасидан шикоят бўлмаган. 

Мазкур фирибгарлик жуда оддий схема бўйича амалга оширилмоқда. Машинанинг эшигига қулф илиб қўйилиб, ҳаракатланиш пайтида бу қулф эшикнинг рангли қопламасига зарар етказиши мумкин. Машинани шикастланишидан ҳимоялаш учун қулфнинг калити ёки унинг кодини “сотиб олиш” таклиф қилинади.

Бунинг учун қулфда пулни қаерда ўтказиш (Телеграмм мессенжеридаги профиль орқали)лозимлиги кўрсатилган. Пул ўтказилганидан сўнг фирибгарлар қулфнинг кодини   юбориши айтилган. Талаб қилинадиган пул миқдори фирибгарларнинг “иштаҳаси” ва автомобиль русумига боғлиқ. Одатда, машина қанчалик қиммат бўлса, калит ва код ҳам шунга мувофиқ бўлади.

“Агар сиз билан шу каби ҳолат содир бўлган бўлса ёки шу каби ҳолатга дуч келсангиз, шунингдек ушбу шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз 71-206-42-54 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилишингизни, ёки 97-778-99-65 телеграмм рақами орқали хабар беришингизни ёҳуд яқин орадаги ички ишлар бўлимига мурожаат қилишингизни сўраймиз”, -дейилмоқда ИИББ берган хабарда.

Айни пайтда ИИББ ва унинг қуйи тизимларига бу каби ҳолатлар юзасидан мурожаат келиб тушмаган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...