Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЙҲХББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, Тошкентлик ҳайдовчи ЙПХ инспекторини машина капотида “сайр” қилдирган.
Воқеа 4 январь куни соат 10:15ларда, Мирзо Улуғбек тумани Шаҳрисабз ва Ўзбекистон овози кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. ЙПХ ходими "Нексия" русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл белгисига амал қилмасдан ортга қайрилиб олган вақтида тўхташ ишорасини берган. Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг қонуний талабини бажармасдан ҳаракатини давом эттирган.
Миробод тумани А.Темур ва С.Азимов кўчалари кесишган чорраҳада қоидабузар ҳайдовчи уни тўхтатишга уринган ЙПХ ходимининг устига автомобилини бошқарган ва ходим автомобиль капоти устида осилиб қолган ҳолатда 10-20 метр масофага ҳаракатланган.
Мазкур ҳодиса бўйича 27 ёшли ҳайдовчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135 ва 194-моддалари бўйича баённома тузилган.
Автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган. Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас