Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентлик эркак банкоматда бўлган 80 миллион сўмдан ортиқ пулни ўғирламоқчи бўлган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
“15 март куни соат 02:00да номаълум шахс Миробод тумани “Миробод деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган “Халқ банки” АТБ Миробод тумани филиалига қарашли бўлган банкоматни темир жисм билан очмоқчи бўлган. Сейф ичида бўлган 82.080.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида банкомат ичига жойлаштирилган сейфни бузмоқчи бўлган. Лекин бунинг уддасидан чиқиб билмай, ҳодиса жойидан яширинган”, -дея хабар бермоқда Тергов департаменти.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 26 ёшли Камолиддин Э., содир этганлиги аниқланган ва у ички ишлар идораси ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда фуқаро гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас