Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентдаги кўп қаватли уйлардан бирининг саккизинчи қават подъезди деразасидан қиз ўзини пастга ташламоқчи бўлган. Бу ҳақда ИИВ “Постда” газетасига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Воқеа пойтахтнинг Яккасарой тумани Бошлиқ мавзесида юз берган. Номаълум қиз подъезд деразасида осилиб турганини кўрган қўшнилар ички ишлар идоралари ходимларини чақиришган.
Етиб келган ходимлар қизни гап билан чалғитиб, улардан бири қизни ичкарига тортиб олган ва суиқасднинг олдини олган. Шундан кейин қиз тиббий ёрдам кўрсатиш учун касалхонага олиб борилган.
Изоҳлар мавжуд емас