Узбекистан, Ташкент – АН Podrobno.uz. Яқинда TikTokда бир видеоролик тарқалиб, унда мактаб кийимида бўлган ўсмир акс этган. Бола кўп қаватли ўйнинг ёнида туриб, ўткир ҳанжарни қўлига олиб видеога тушган. Мухбиримиз хабар беришича, ўсмирнинг ҳатти-ҳаракати тармоқ фойдаланувчиларини ташвишга солган.
ИИББ ходимлари томонидан мазкур ҳолат ўрганиб чиқилган. Аниқланишича, видео қахрамони - Олмазор туманидаги мактаблардан бирида ўқиётган 17 ёшли З.Н. исмли ўсмир экан. Бундан ташқари, у ўқиётган мактаб маъмурияти ҳам бу лавҳага эътибор берган.
Ўсмирнинг отаси - Тожикистонлик 44 ёшли фуқаро мактабга суҳбат учун чақирилган, бироқ бандлигини айтиб, директорга шахсан ташриф буюра олмаган ва ўрнига қариндошини жўнатган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси 1-қисмида (болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича бурчларни бажармаслик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан отага нисбатан баённома тузилган. Фуқаро БҲМнинг 2 баравари (540 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган.
Бундан ташқари, ҳодиса ҳақидаги маълумотлар Олмазор тумани вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга топширилган.
Изоҳлар мавжуд емас