Загрузка
Загрузка
Тошкентлик ўсмир машҳурлик учун гавжум йўлда тушлик қилган
Ҳодисалар

Тошкентлик ўсмир машҳурлик учун гавжум йўлда тушлик қилган

590
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Тошкентлик ўсмир машҳурлик учун гавжум йўлда тушлик қилган. 

Кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода 17 ёшли ўсмир россиялик ижрочи Моргенштерннинг қўшиғи остида гавжум йўл ўртасида тушлик қилаётгани   акс этган. Бу ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди. Айниқса яқинда самарқандлик йигит кекса кишини оёғи билан тепгани ва буни видеога олганлиги боис, депутатлар TikTokни тўлиқ ёпиш таклифини бергани    мазкур ҳолатни янада чигаллаштирди.

ИИББ маълумотларига кўра, бу ҳодиса 31 январь куни, тахминан соат 10:00 да, пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида содир бўлган. Ўсмир жамиятдаги хулқ-атвор қоидаларини атайлаб менсимай, ўзини ва атрофидагилар ҳаётини хавф остига қўйган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ўсмир ва унинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказган. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва таълим бериш вазифаларини бажармаслик) бўйича ўсмирнинг ота-онасига нисбатан баённома тузилган.

Мазкур модда бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача (270 мингдан 1.3 миллион сўмгача) жарима тайинлаш белгиланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...