Загрузка
Загрузка
Тошкентлик йигит iPhone 12 телефонини қалбаки пулларга сотган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари фирибгарни қидиришмоқда
Ҳодисалар

Тошкентлик йигит iPhone 12 телефонини қалбаки пулларга сотган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари фирибгарни қидиришмоқда

906
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентлик йигит iPhone 12 телефонини қалбаки пулларга сотган. Мухбиримиз хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари фирибгарни қидиришмоқда.

“7 март куни 26 ёшли Норбек iPhone 12 Pro русумли телефонини 5 миллион 900 минг сўмга сотмоқчи бўлган. Бу нархга телефонни харид қилмоқчи бўлган харидор топилган”, - дея хабар қилмоқда ИИББ.

Йигит харидор билан Янгиҳаёт туманидаги 3 сонли метро бекати ёнида жойлашган автобус бекатида учрашган. Нотаниш кимса савдолашмасдан Норбекка келишилган пулларни топширган ва телефонни олиб кетган.

Сал вақт ўтгач, пулларни санаб турган Норбек уларнинг ҳақиқийлигига шубҳаланган ва ариза билан ИИББга мурожаат қилган.

Терговга қаадар текширув давомида ашёвий далил сифатида Норбекдан 200 минг сўмлик 10та купюра ва 100 минг сўмлик 5та купюра, жами 2.5 миллион сўм олинган. Экспертларнинг хулосасига кўра, олинган барча пуллар қалбаки бўлиб чиққан.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пуллар, акциз маркалари ёки қимматли қоғозларни тайёрлаш, сотиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...