Загрузка
Загрузка
Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ходими ДХХ томонидан  қўлга  олинган. У шериги билан  биргаликда  тадбиркорга 148  минг доллар  эвазига ер ажратишни  ваъда қилган
Ҳодисалар

Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ходими ДХХ томонидан қўлга олинган. У шериги билан биргаликда тадбиркорга 148 минг доллар эвазига ер ажратишни ваъда қилган

927
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) тезкор ходимлари томонидан Тошкентнинг Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ходими қўлга олинган. У шериги билан биргаликда тадбиркорга 148 минг доллар эвазига ер ажратишни ваъда қилган. Бу ҳақда кучишлатар идораси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

"Тошкентнинг Яккасарой туманида истиқомат қилувчи фуқаро 148 минг доллар эвазига тегишли ҳужжатларни тайёрлаб бериш ва танишлари орқали Янгиҳаёт туманидан 14 сотих ер майдонини ажратишни ваъда қилган ", - дея қайд этмоқда ДХХ матбуот хизмати.

У ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аванс сифатида 20 минг доллар олаётганида ушланган.

Терговолди текширувда маълум бўлишича, бу пулларни у Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги масъул ходимига бериши лозим экан. Тезкор тадбир давомида белгиланган шахс 20 минг доллар олаётганида ушланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...