Турин политехника университети талабасининг ўлим тафсилотлари аниқ бўлди
Ҳодисалар

Турин политехника университети талабасининг ўлим тафсилотлари аниқ бўлди

567

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Турин политехника университети талабасининг университет дарвозаси яқинидаги муштлашишда ўлдирилиши тафсилотлари маълум бўлди. Ҳужум қилган 18 ёшли йигитнинг сўзларига кўра, у биринчи курс талабасини ўлдирмоқчи бўлмаган, ҳақоратга жавобан юзига урган холос. Бу ҳақда ИИББ маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

"25 ноябрь куни соат 12.30да биринчи курс талабалари Суннат ва Муҳаммадазиз муносабатларни ҳал қилиш учун Турин политехника университети ёнида учрашишган. Суҳбатдан сўнг улар бир-бировини тушунишган, бу ҳақда ёнларида турган Самандар   исмли курсдошлари маълум қилган. Кейинчалик Шерзодбек исмли ўртоқлари уларнинг ёнига бориб, Самандар билан жанжаллашишни бошлаган. Шу пайт Суннатнинг дўстлари - Аббосхон ва Алимбек   келиб қолган", - дея қайд этмоқда ҳуқуқ-тартибот идораси.

Жанжал пайтида илгари судланган тошкентлик 18 ёшли Аббосхон андижонлик 18 ёшли Шерзодбекни юзига қаттиқ зарба берган, шундан сўнг у йиқилиб, ҳушига келмай воқеа жойида вафот этган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, Шерзодбек ёпиқ бош-мия жароҳати, мияга қон қуйилиши ва мия тўқималарининг шикастланиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган.

"Биз Турин политехника университетига бордик. У ерда йигитлар жанжаллашаётганини кўрдим. Мен уларнинг олдига борганимда, нотаниш йигит менга бақириб, ҳақорат қилди. Шунда мен уни юзига мушт билан урдим. Зарбамдан одам ўлиши мукинлигини асло ўйлаганим йўқ. Тенгдошларимга айтмоқчиман, ҳеч қачон бу хатога йўл қўйманг. Қилмишим учун 8-10 йилга қамалиб кетишим мумкин. Марҳум талабанинг ота-онасидан кечирим сўрайман. Қилган ишимдан жуда афсусдаман", - деди Аббосхон.

Ушбу ҳолат юзасидан Аббосхонга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси учинчи қисми "д" бандининг (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан тан жароҳати етказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда у қаомққа олинган. Тергов жараёни давом этмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+