У кечирим сўраб, йиғлаган. Тошкентда йўловчи аёлларга беҳаё таклифлар берган такси ҳайдовчиси устидан суд бўлиб ўтган
Ҳодисалар

У кечирим сўраб, йиғлаган. Тошкентда йўловчи аёлларга беҳаё таклифлар берган такси ҳайдовчиси устидан суд бўлиб ўтган

569

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда йўловчи аёлларга массаж таклиф қилган такси ҳайдовчиси устидан суд бўлиб ўтган. Ҳайдовчининг бу каби ҳаракатлари ҳақида уч нафар қиз   айтиб берган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар бермоқда.

Зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳасининг маълумотларига қараганда, беҳаё   таклифлар билан йўловчи аёлларга мурожаат қилган такси ҳайдовчиси устидан суд жараёни 22 сентябрь куни бўлиб ўтган.

“Албатта таксичи кечирим сўради, йиғлади. Хотини юрак касали билан реанимацияда эмиш. “Яндекс” ҳам уни уч йилга блоклаб қўйган экан. Ижарага олган машинасини эгаси қайтариб олган. Айтишича, ишлари дабдала бўлган. Судни кутиб, бир сутка қамоқда ўтирган. Суддан кейин уни яна беш     суткага қамашди. Суд қарори бизни қониқтирди: ўша бир сутка давомида унинг бутун ҳаёти кўз олдидан ўтган бўлса керак”, - дея қайд этмоқда жабрланган қизлардан бири.

“Беш сутка ўтириб, ўйлаб кўрсин. Назаримда уни тақдир жазолаган. Биринчи хабаримиз курашнинг бошланиши бўлди ва кишилар жим турмаслигини кўрсатди. Сизга катта рахмат”, - деди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+