Загрузка
Загрузка
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан 13 ёшли қизга тегажоқлиқ қилган пенсионер ушланган
Ҳодисалар

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан 13 ёшли қизга тегажоқлиқ қилган пенсионер ушланган

864
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан 13 ёшли қизга тегажоқлиқ қилган пенсионер ушланган. 

Эслатиб ўтамизки, кеча жамоат транспортида юз берган яна бир жирканч ҳолат ҳақида маълум бўлган. Кекса эркак қизнинг турли жойларига тегиб, қулоғига “сал чидаб тур”, дея пичирлаган.

Бугун қизнинг онаси зўравонликка қарши NeMolchi.uz лойиҳасига жиноятчи қўлга олинганини маълум қилган.

“Бугун 3 июнь куни менга участка нозири қўнғироқ қилиб, қизим билан бирга Яккасарой тумани ИИБга келишимни сўради. Шунингдек, менга бошқа бир милиция ходими ҳам қўнғироқ қилди. У қизим ўша куни автобусга чиққан бекатга машинаси билан борган. Биз бирга бир неча бекатни айланиб, автобус йўналиши ва ўша чол автобусга чиққан тахминий жойни қайд қилдик”, - деди аёл.

Унинг сўзларига кўра, соат 11.30 да "бу ярамас" ИИБ олиб келинган, қизим уни дарҳол танига , келаси душанба куни суд мажлиси бўлиб ўтади.

"Мен қўлга олишда иштирок этган барча ходимларга чин дилдан миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ички ишлар идораларимиз жуда тез ва профессионал тарзда муносабат билдиришди. Душанба куни бу бузуқ одамнинг устидан суд жараёни бўлади. Ички ишлар идораси ишидан жуда мамнунман. Адолат бор. Жазо муқаррарлиги таъминланмоқда. Ички ишлар ходимларининг ҳаракатлари туфайли бошқа болаларга ҳам қилиниши мумкин бўлган   ҳаракатларнинг олди олинди", - деди у.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...