Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари Тошкент вилоятидаги хўроз жанги майдончаси фаолиятига чек қўйишган.
“9 январь куни тахминан соат 15-00да ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланишича, Юқорчирчиқ тумани “Истиқлол” маҳалласида яшовчи 40 ёшли фуқаро ўз уйида 100 га яқин кишини тўплаб, ноқонуний равишда хўроз жангини уюштирган”, -дея маълум қилмоқда ИИВ.
Гувоҳлар иштирокида ашёвий далиллар сифатида эркакдан 300 минг сўм пул ва еттита хўроз мусодара қилинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278 моддаси 1 қисми (қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳуқуқбузарлик учун етти йилгача озодликдан маҳрум қилиниш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас