Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси Сирдарё вилоятида бир гурух эркаклар томонидан официантнинг калтакланилишини акс этган видео юзасидан изоҳ берди. Бу тўғрисида мухбиримиз маълум қилмоқда.
“Жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 13:00 да фуқаролар 25 ёшли С.Т., 26 ёшли Ш.М., ва 19 ёшли Б.Р.,лар Янгиер шаҳридаги кафелардан бирида ишлаётган 23 ёшли официантни калтаклашган. Бунга сабаб- бир ой муқаддам қўшни туман ҳудудига боришган вақтида маҳаллий аҳоли вакиллари билан ўзаро гап тортишиб қолганликлари бўлган. Жиноятчилар қўллари билан Ж.Х.ни уриб, оёқлари билан тепиб, ёғоч жисмдан фойдаланиб, шафқатсизларча Ж.Х.,ни танасининг турли жойларига уриб, дўппослаб тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар”, - дея маълум қилмоқда Тергов департаменти.
Натижада, официант ўнг қўл кичик бармоғи ёпиқ синиши, юқори чап томон иккита тишларининг синиб тушиши, танасининг кўплаб шилинган жароҳатлари билан тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан (безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган бўлса) жиноят иши қўзғатилган.
Уч нафар фуқаро гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳлар мавжуд емас