Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари президент Администрация ҳузуридаги Алоқа ва оммавий коммуникациялар агентлигининг сохта ходимини ушлашган. У маҳаллий амалдорга нисбатан махсус операция ўтказаётганига ишонтиришга уринган.
Тошкент вилояти ҳокимлигининг маълумотларига кўра, Янгийўл туманида ўзини АОКА вакили деб таништирган Андижон вилоятида туғилган 36 ёшли фуқаро қўлга олинган. Қўлга олиниш пайтида у ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси вакилларига махфий операция ўтказиш, яъни Янгийўл тумани ҳокимлигининг масъул ходими устидан кузатиш олиб бориш учун вилоятга келганини айтган.
Текширув давомида ушбу шахснинг ёнидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги” деган сохта ёзув киритилган, давлат герби ва байроғи туширилган хизмат гувоҳномаси, “Замондош” журнали мухбири гувоҳномаси, икки дона телефон аппарати ва бир дона ўткир тиғли пичоқ расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қайд этиш жоизки, ушбу фуқаро жорий йилнинг июль ойида Бухоро вилоятида ушланган эди. Унга нисбатан фирибгарлик бўйича маъмурий иш қўзғатилган.
Изоҳлар мавжуд емас