Учтепа туманидаги саккизта мавзе аҳолиси Ички ишлар вазирига  мурожаат қилган. Улар фоҳишалар ва гиёҳвандларга  қарши  чора  кўрилишини сўрашган
Ҳодисалар

Учтепа туманидаги саккизта мавзе аҳолиси Ички ишлар вазирига мурожаат қилган. Улар фоҳишалар ва гиёҳвандларга қарши чора кўрилишини сўрашган

809

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Учтепа туманидаги саккизта мавзе аҳолиси Ички ишлар вазирига мурожаат қилган. Улар ушбу ҳуддуда тўпланадиган фоҳишалар ва гиёҳвандларга қарши чора кўрилишини сўрашган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

"Бир неча йилдан буён Заргарлик кўчаси, хусусан, Шухрат дўкони ва “Туркистонбанк”нинг рўпарасида ҳар кеча ижтимоий масъулияти паст бўлган, шовқин-сурон ва тартибсизликлар келтириб чиқарадиган аёллар йиғилмоқда. Автомобиллар уларнинг олдида тўхтаб, навбатга туришади, баъзан икки қатор бўлишади. Машиналар шовқин қилишади, сингал чалиб, бошқа машиналарнинг ўтишига халақит беради. Ҳайдовчилар баланд овоз билан   сўкинишади", - дейилмоқда мурожаатда. 

Буларнинг барчаси кечқурун ва тунгги пайтда дам олишга қўймайди. Маҳаллий аҳоли туман ҳокимлиги, Учтепа тумани ИИБга, туман депутатларига мурожаат қилган, аммо натижа йўқ ва вазият ўзгаришсиз қолмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, биргина патруль қўйилиб, улар ҳам шунчаки   йўлда ҳаракатланиб, сирена ёқиш билан чекланмоқда.

“Бундан ташқари, бизнинг ҳудудда ёшлар наркотик модда сифатида (тропикамид) фойдаланадиган дори сотилади. Ҳовлиларимизда бундай дорилар таъсирида бўлган ёш йигитларнинг борлиги болаларимиз учун жиддий хавф туғдиради. Чунки мактабдан қайтишда бу одамларга дуч келадиган қизларимиз учун ташвишдамиз. Бу эркакларнинг қизларга тегажоқлик қилган ҳолатлари учрамоқда”, - дейилмоқда мурожаатда.

Маҳаллий аҳоли Ички ишлар вазирлиги раҳбаридан муаммони ҳал қилишни сўрамоқда, чунки маҳаллий идораларга қилинган мурожаатлар ёрдам бермаган.

Бундан ташқари, улар бу мурожаатни маҳаллий ҳокимият идораларига юбормасликни сўрашган. Сабаби - улар ёрдам сўраб мурожаат қилишган бўлсада, натижа бўлмаган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+