Загрузка
Загрузка
Украина полицияси “Батыр Бухарский" лақабли йирик жиноятчини Испанияга экстрадиция қилди
Ҳодисалар

Украина полицияси “Батыр Бухарский" лақабли йирик жиноятчини Испанияга экстрадиция қилди

1696
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ЯА Украина полицияси асли ўзбекистонлик бўлган “Батыр Бухарский" лақабли Ботир Рахимов исмли йирик жиноятчини Испанияга экстрадиция қилди. Бу ҳақида Украина Миллий полицияси маълумотларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

Рахимов   2017 йилдан буён Испанияда содир этилган жиноятлари учун халқаро қидирувда бўлган. У уюшган жиноий гуруҳнинг бошқа иштирокчилари билан биргаликда жиноий йўл билан топилган ва кўчмас мулкни сотиб олиш орқали легаллаштирилган пулларни “ювиш” схемасини ташкил этган. Испания қонунчилигига асосан жиноятчи 17 йил муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Эслатиб ўтиш жоизки, 1998 йилда "Батыр Бухарский" Москвада машҳур “дед Хасан” томонидан жиноятчилар оламининг олий мартабаси, яъни “вор в законе” даражасига кўтарилган. Шунингдек, Рахимов яна бир машҳур жиноятчи –“Япончик”нинг ҳам ишончли вакили ҳисобланган.

Ўзининг узоқ йиллардаги жиноий фаолияти давомида Рахимов ақлли ва ишончли киши сифатида обрў қозониб, кўп йиллар давомида жиноий гуруҳ ва унга алоқадор тадбиркорлар ўртасида ҳакамлик қилган. 2000-йилларнинг охирида Ботир Испанияда кўниб топиб, у ерда "Япончик" билан биргаликда жиноий даромадларни легаллаштириш учун "ювиш" масканини ташкил этган.

2010 йилда полициянинг маҳаллий мафияга қарши ўтказган навбатдаги махсус операцияси давомида Раҳимов ҳибсга олинган, аммо айни тергов пайтида у қочиб кетган ва охир-оқибат Украинада ўрнашиб олган. Шу давлатда у ниҳоят қўлга олинди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...