Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Фавқулотда вазиятлар вазирлигига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар қилишича, Тошкент халқаро Вестминстер университети ёнидаги “Болажон” боғида ёнғин юз берган.
Эслатиб ўтамизки, Тошкент халқаро Вестминстер университети биносида содир бўлган ёнғинни акс этган видеоёзув ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. Аслида, ёнғин ушбу университет ёнида жойлашган "Болажон" боғида келиб чиққан.
Вазирлик хабар қилишича, "21-январ куни соат 20:27да Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига ёнғин тўғрисидаги хабар келиб тушди. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига соат 20:32да етиб боришган. Ёнғинни тўлиқ бартараф этиш учун 10 дақиқадан ҳам кам вақт сарфланган. Ўрганиш жараёнида аниқланишича, ёнғин боғнинг 5 квадрат метрга тенг бўлган эски ошхонасида юз берган".
Изоҳлар мавжуд емас