ЙҲХББ навбатдаги “тик-ток”чини жаримага тортди. Қоидабузар  ҳаракатланаётган  автомобиль  устида сакраган
Ҳодисалар

ЙҲХББ навбатдаги “тик-ток”чини жаримага тортди. Қоидабузар ҳаракатланаётган автомобиль устида сакраган

583

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. ЙҲХББ навбатдаги “тик-ток”чини жаримага тортди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси берган маълумотларга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, қоидабузар ҳаракатланаётган автомобиль устида сакраган. 

Эслатиб ўтамизки, кеча TikTok ижтимоий тармоғида эълон қилинган видеода иккита лавҳа монтаж қилинган бўлиб, уларнинг бирида пиёда йўлда сакраб, иккинчисида ҳаракатланаётган “Spark” (давлат рақами 01 530 XGA) автомобилида пайдо бўлиб қолади. 

“Шу орқали йўл ҳаракатининг иккала иштирокчиси ҳам қоидаларни бузиб, ёшларда бу каби ҳатти-ҳаракатлар жоиз деган янглиш фикр пайдо бўлишига сабаб бўлишмоқда”, - дея таъкидламоқда ЙҲХББ.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари 18 январь куни юқоридаги автомобиль ҳайдовчиси 25 ёшли Ойбек О.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128 модда прим.5 бўйича (“Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши”) маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳозирги вақтда видеода иштирок этган пиёданинг шахси аниқланиб, унга нисбатан ҳам тегишли чоралар кўрилмоқда. 

“Ҳурматли TikTok ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари! Унутманг, янги контент орқасидан қувиб ҳаётингизни хавф остига қўйманг. Мазкур интернет-майдон фойдаланувчилари орасида вояга етмаганлар ҳам бор, улар монтаж қилинганини тушунмасдан нотўғри хулоса чиқаришлари мумкин”, - дея якун ясамоқда ЙҲХББ.

Илгарироқ, ИИВ жамоат тартибини бузаётган ўзбекистонлик “тик-ток”чиларга огоҳлантириш билан чиққан эди. Уларга 15 суткагача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...