ЙҲХХ Тошкентда машина сурган вояга етмаган тиктокчининг  қариндошларини жаримага тортган
Ҳодисалар

ЙҲХХ Тошкентда машина сурган вояга етмаган тиктокчининг қариндошларини жаримага тортган

598

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Куни кеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада акс этишича, “Матиз” ҳайдовчиси тирбанд кўчадан юқори тезликда ҳаракатланиб, ўз манёврлари билан йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва аварияга сабаб бўлишига сал қолган.

Фойдаланувчиларнинг ёзишича, бундай ҳайдовчиларни умрбод машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум этиш лозим, зеро уларнинг айби билан бегуноҳ одамлар қурбон бўлиши мумкин. Бироқ, вазият бундан ҳам оғирроқ экан – “Матиз” ўсмир томонидан бошқарилиб, унда табиийки,   ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам йўқ экан. Бу ҳақда   мухбиримиз хабар бермоқда.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) маълумотларига кўра, видеога ёзилган ҳодиса 8 май куни Чилонзор туманидаги Кичик халқа йўли кўчасида содир бўлган. Автомобиль Яккасарой туманида яшовчи, гувоҳномаси бўлмаган 17 ёшли ўсмир томонидан бошқарилган.

Қоидабузарнинг онаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддаси (болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича вазифаларни бажармаслик) бўйича жаримага тортилган.

Шунингдек, ўсмирнинг амакиси, яъни машина эгасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 135-моддаси (транспорт воситаларини бошқаришни ҳайдаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга бериш) бўйича жарима солингани.

Ҳозирда “Матиз” жарима майдончасига олиб борилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+