Загрузка
Загрузка
Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганини видеога олган фуқарони “самосуд” қилмоқчи бўлган ҳайдовчи ижтимоий тармоқларда “машҳур” бўлди. Ишга ЙҲХББ аралашган
Ҳодисалар

Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганини видеога олган фуқарони “самосуд” қилмоқчи бўлган ҳайдовчи ижтимоий тармоқларда “машҳур” бўлди. Ишга ЙҲХББ аралашган

949
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилганини видеога олган фуқарони “самосуд” қилмоқчи бўлган ҳайдовчи ижтимоий тармоқларда  “машҳур” бўлди.  Мухбиримиз хабар беришича, бу ишга ЙҲХББ аралашган.

Эслатиб ўтамизки,  ўтган куни ижтимоий  тармоқларда  видеолавҳа тарқалиб, унда номаълум кимса бошқа бир фуқарони  мажбуран ушлаб туриб, у йўл ҳаракати қоидаларининг  бузилишини видеога олганлиги ва ёзувларни ички ишлар идораларига  юборганини  айтгани акс этган.

 Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХББ шундай изоҳ берган:

“Текширув давомида аниқланишича, ушбу ҳолат 2021 йил 1 октябрь куни соат 17:00 да Учтепа тумани Тошкент халқа автомобил йўлида “Ўрикзор” бозори яқинида содир бўлган. Ҳуқуқбузар 1996 йилда туғилган Хуршид Э. эканлиги аниқланди. Хуршид Э. Учтепа тумани ИИО ФМБ 3-сон ички ишлар бўлимига етказилиб, у билан профилактик суҳбат ўтказилди”, -дея хабар бермоқда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси.

Бундан ташқари, унга нисбатан  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилган. Тайёрланган  ҳужжатлар қонуний  чора кўриш  учун  судга юборилган. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

 
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...