Янги фейк. Ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда думли ва жунли мутант-болалар ҳақидаги хабарларни тарқатишмоқда. Ҳаммасига сабаб COVID-19га қарши вакцина экан
Ҳодисалар

Янги фейк. Ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда думли ва жунли мутант-болалар ҳақидаги хабарларни тарқатишмоқда. Ҳаммасига сабаб COVID-19га қарши вакцина экан

358

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонликлар ижтимоий тармоқларда ғайриоддий хабарларни тарқатишмоқда. Уларга кўра, коронавирусга қарши эмланган аёллар турли мутацияларга чалинган, яъни думли, жунли ва кўплаб қўл-оёқли фарзанд кўраётган эмиш. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таъкидлашича, бу хабарларнинг барчаси фейк. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Moderna ва Pfizer/BioNTech вакциналари билан эмланган оналардан туғилган мутант-болалар тўғрисидаги хабарлар Туркия фаровонлик партияси раҳбари Фотиҳ Эрбаканга тегишли. Эрбакан телевидение орқали чиқиши чоғида COVID-19га қарши мРНК-вакцинасининг инсон ДНКсига таъсири ҳақида маълум қилиб, мутацияга учраган чақалоқларнинг фотосуратларини "исбот" сифатида тақдим этган. Шу билан бирга, суратларнинг ҳеч бири коронавирусга қарши вакцинага алоқаси йўқ.

Думли боланинг илк сурати 2009 йилда график муҳаррирда олинган. Унинг муаллифи – суратчи Саймон Стоундир.

Жунли боланинг сурати ҳам вакцинага боғлиқ эмас. Бундай чақалоқ ҳақиқатан ҳам туғилган, аммо у гипертрихкоз билан касалланган. 2019 йилда Испанияда бу ташхисга эга бўлган бирданига 16 нафар бола аниқланган. Кейинчалик уларнинг барчаси таркибида соч тўкилишига қарши модда бўлган дори-дармон қабул қилингани маълум бўлган.

Учинчи суратда 2016 йилда Ҳиндистонда туғилган Сиам эгизаклари акс этган. Янги туғилган чақалоқларда кўплаб умумий органлар ва иккиласида бир жуфт оёқ бўлган, шу боис уларнинг ажратишнинг имкони бўлмаган. Шундай қилиб, кўрсатилган барча расмлар COVID-19 пандемияси бошланишидан олдин олинган ва касалликнинг ўзи ёки вакцинага ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+