Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бош прокуратура маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, янги йил арафасида Самарқанд вилоятида яшовчи эркак ўз қўшнисининг бошини чопиб ташламоқчи бўлган.
Воқеа 2021 йилнинг 31 декабрь куни Ургут тумани “Деҳқонобод” бозорида юз берган. Келиб чиққан жанжал давомида 29 ёшли эркак қўшнисининг боши ва бўйин қисмига икки марта болта билан уриб, уни ўлдирмоқчи бўлган.
Жабрланувчи шифохонага ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, у 3 январь куни вафот этган.
Ургут тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1- қисми (қасддан одам ўлдириш) бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда қўлга олинган. У ўн йилдан ўн беш йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас