Янгийўлдаги  мактаблардан бирининг синфхонасида қисман шифт  қулаган.  Икки нафар ўқувчи жабрланган
Ҳодисалар

Янгийўлдаги мактаблардан бирининг синфхонасида қисман шифт қулаган. Икки нафар ўқувчи жабрланган

527

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Янгийўлдаги мактаблардан бирининг синфхонасида қисман шифт қулаган. Халқ таълими вазирлиги (ХТВ)га ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, икки нафар ўқувчи жабрланган.    

“Янгийўлда жойлашган 6-мактабдаги синфхоналардан бирида шифт кўчиб тушиш ҳолати юз берди. Ҳодиса оқибатида икки нафар ўқувчи жароҳатланиб, уларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди”, - дея маълум қилмоқда ХТВ.

Мактабдаги мукаммал таъмирлаш ишлари 2019 йилда   вилоятга ажратилган қўшимча 3,3 млрд.сўм маблағ эвазига "Аҳмадхожи ал-Аваз" МЧЖ томонидан амалга оширилган.

Айни пайтда шаҳар ҳокимининг топшириғига кўра шаҳар прокуратураси, халқ таълими бўлими мудири, қурилиш ташкилоти билан биргаликда мактабни шифт қисмларининг чидамлилигини қайта текширувдан ўтказилмоқда.

“Келгусида бу каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида барча вилоятлардаги қурилиш бўйича мутасаддилар ҳамда қурувчи ташкилотлардан мактаблардаги қурилиш ва таъмирлаш ишларига масъулият билан ёндошишни, унинг сифат жиҳатига алоҳида эътибор берган ҳолда мактабни келгусида болалар эксплуатацияси учун хавфсиз ҳолда топширишни сўраб қоламиз”, -дея таъкидламоқда   вазирлик.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...