Загрузка
Загрузка
ЙПХ инспекторининг қоидабузар ортидан қувгани видеога тушган
Ҳодисалар

ЙПХ инспекторининг қоидабузар ортидан қувгани видеога тушган

863
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Самарқанд вилоятида “Дамас” ҳайдовчиси ЙПХ инспекторидан қочмоқчи бўлган. Бироқ, инспектор ҳам ўзини йўқотмай, бошқа автомобилга ўтириб, қоидабузарнинг ортидан   борган. Бу ҳақда ЙҲХББ маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Воқеа 28 август куни сосат 17-40да Ургут тумани Алишер Навоий шоҳ кўчасида юз берган. Инспектор ҳужжатларни текшириш учун “Дамас” русумли автомобилни тўхтамоқчи бўлган. Лекин ҳайдовчи тўхташ ишораси кўрсатилишига қарамай,   ҳаракатланишни давом этган ва маҳаллалардан бирида яширинишга уринган.

ЙПХ ходими ва ушбу жойда хизмат олиб бораётган ИИБ соҳавий хизматлари ходимлари бошқа бир "Дамас" русумли автомобилда бўйсунмай кетган ҳайдовчини кузатиб борган. Ҳаракат давомида “Дамас” ҳайдовчиси бир неча маротаба йўл-ҳаракати қоидаларини бузиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф туғдирган.

Тўхтатилганидан кейин аниқланишича, ҳайдовчида мазкур транспорт воситасини бошқариш учун ҳужжатлар бўлмаган. Охир-оқибат автомобиль жарима майдончасига олиб борилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+