Юнусободда номаълум шахслар 10га яқин дарахтни кесиб кетишган.  Фойдаланувчиларнинг ёзишича, бу қурувчиларнинг ишидир. Дарахтлар  уларнинг қурилишига халақит берган
Ҳодисалар

Юнусободда номаълум шахслар 10га яқин дарахтни кесиб кетишган. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, бу қурувчиларнинг ишидир. Дарахтлар уларнинг қурилишига халақит берган

516

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Юнусободда  номаълум шахслар 10га яқин  дарахтни кесиб кетишган. Фойдаланувчиларнинг ёзишича, бу қурувчиларнинг  ишидир. Дарахтлар уларнинг қурилишига халақит  берган.  Бу  ҳақда  мухбиримиз хабар бермоқда. 

 Кеча  ижтимоий  тармоқларда  Юнусобод туманида  яшовчи  фуқаролардан ташвишли хабар эълон  қилинган. Фойдаланувчилардан бирининг  ёзишича,  Амир  Темур  ва Чинобод  кўчалари  кесишмасида  жойлашган 10та қарағай  дарахти  тунги  пайтда  шундай кесиб  кетилганки,  улар  қулаши ёки қуриши керак.

"Бу ноинсофлар  ҳавонинг  совушини  кутишган.  Чунки  бу пайтда одамлар деразаларини ёпиб, шовқинни эшитишмайди, қолаверса, бу  чорраҳа туну-кун  гавжум бўлади.  Аҳоли   қурилишни  амалга ошириш  учун  розилик бермагани  боис, қурувчилар ўзига кела  олмаяпти.  Бизда тўлиқ  ҳужжатлар  мавжуд, уларга  тегишли ҳужжатларнинг  амал қилиш  муддати эса октябрь  ойида  тугаб  бўлган. Қурувчилар шу тариқа биз,  яъни Юнусобод туманининг  учта уй аҳолисидан ўч олишганга ўхшайди. Кимда  ким  йўлини  билса,  бу қарағайларни  сақлаб қолишга  ёрдам беринг”, -дея  ёзмоқда у.

Бундан  ташқари, фойдаланувчи  аёл 13 декабрдан 14 декабрга  ўтар кечаси  ўша  чорраҳадан ўтган ҳайдовчилардан  ёрдам сўрамоқда.  Эҳтимол,  бирор киши дарахтларни кесган одамларни видеога  олгандир.

Давлат экология қўмитасининг  шаҳар  бошқармаси дарахтларнинг  шикастланганини тан олиб, бу ҳолат юзасидан  дастлабки  ўрганиш ишлари олиб борилаётганини  қайд этди.

“Ҳозиргина Шаҳристон  кўчасида  номаълум шахслар  ўндан ортиқ катта дарахтларни  кесиб кетганлиги юзасидан  Юнусобод тумани ҳокими  Жаҳонгир  Ибрагимов билан  гаплашиб  олдим.  Унинг  сўзларига  кўра,  ҳокимлик ушбу воқеадан хабардор, бу  масала  билан Экополиция  шуғулланмоқда.  Ўйлайманки, полиция ходимлари  бу масалага  юзаки эмас, тўлиқ масъулият билан  ёндашса,  кўплаб  кузатув камералари  ёрдамида  айбдорларни топиш  мумкин.  Нима бўлганида ҳам, мазкур  ҳодиса  жамоатчиликнинг эътиборидан четда  қолмаслиги керак, ҳамюртларимиздан  бу мавзуни   давом эттиришларини сўраб  қоламан”, -деди  таниқли  жамоат арбоби  Абу-Али Ниёзматов.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...