Загрузка
Загрузка
Зангиота тумани ҳокимининг ёрдамчиси пора олиш пайтида ДХХ томонидан ушланган
Ҳодисалар

Зангиота тумани ҳокимининг ёрдамчиси пора олиш пайтида ДХХ томонидан ушланган

476
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат хавфсизлик хизматининг тезкор ходимлари томонидан Зангиота тумани ҳокими ёрдамчиси ва унинг жиноий шериги пора олиш пайтида ушланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Мутасадди ҳокимиятда маҳаллалар билан ишлашга масъул бўлган. Ўтказилган махсус операция пайтида амалдор ва унинг шериги 1 минг доллар олаётганда ушланган.

Дастлабки тергов давомида маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси туман кадастр бўлимининг собиқ ходими билан бирга   тадбиркорга ўз танишлари орқали "Мевазор" маҳалла фуқаролар йиғинидаги 8 сотих майдонда турар-жой биноси қуриш учун рухсат олиш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришга ваъда қилишган.

Ҳаммаси бўлиб, улар ўз хизмати учун тадбиркордан 15,5 минг доллар талаб қилишган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 211 (пора бериш) моддалари бўйича жиноят иши очилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+