Зарафшонда ўзини ҳарбий деб таништирган йигит қизга  уйланишни ваъда қилиб,  5 миллион  сўмини ўғирлаган
Ҳодисалар

Зарафшонда ўзини ҳарбий деб таништирган йигит қизга уйланишни ваъда қилиб, 5 миллион сўмини ўғирлаган

346

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Зарафшонлик ёш йигит ҳарбий хизматчи уст-бошини кийиб олиб, уйланиш баҳонасида ҳамшира қизни алдаган. Шу тариқа у қиздан 5 миллион сўмдан ортиқ пулни олиб, яширинган. Бу ҳақида Batafsil.uz.  мухбири хабар бермоқда.

“14 январь куни соат 11:30ларда Зарафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмасига 21 ёшли Жасурбек Т., ҳарбий уст-бош кийимда келиб, ҳамшира бўлиб ишловчи 24 ёшли Нилуфар Н., билан яқиндан танишиб олган”,- дея маълум қилмоқда Тергов Департаменти.

Йигит Нилуфарнинг ишончига кириб олган ва унга уйланишни ваъда қилган. Лекин онаси оғир бетоб бўлиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилиши учун пул кераклигини, пулларини 3 кун ичида қайтариб олиб келиб беришини айтган.

Шу тариқа Жасур қизга тегишли жами нархи 4,9 сўмлик тилла-тақинчоқлар ва ҳисобида 510 минг сўм пули бўлган пластик картани фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов давомида Жасурбек Т., муқаддам фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари учун судланиб, ҳеч қаерда ишламаслиги аниқланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ўтган йилда 17 мингдан ортиқ фуқаро фирибиргарлар тузоғига тушган. Уларнинг аксариятини эркаклар ташқил қилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+