Ўзбекистон қамоқхоналарида 1.7 мингдан ортиқ жинсий эркинликка  қарши  ва 15.7 мингдан  ўта  оғир  жиноятлар учун  судланганлар  жазони  ўтамоқда
Ҳодисалар

Ўзбекистон қамоқхоналарида 1.7 мингдан ортиқ жинсий эркинликка қарши ва 15.7 мингдан ўта оғир жиноятлар учун судланганлар жазони ўтамоқда

686

 Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Парламент юқори палатасининг тўққизинчи ялпи мажлиси давомида Ўзбекистон қамоқхоналарида жазони ўтаётган шахслар бўйича аниқ рақамлар эълон қилинди. Бу ҳақида Сенат маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Сенатор Фарход Боқиевнинг сўзларига кўра, бугунги кунда жазони ижро этиш муассасаларида оғир жиноят учун 8311 нафар ва ўта оғир жиноят учун 15 765 нафар, жинсий эркинликка қарши қаратилган жиноятлар учун 1777 нафар судланган шахслар мавжуд.

2019 йил ва 2020 йилнинг 9 ойи давомида 720 та оғир, 207 та ўта оғир турдаги жиноятлар фош этилмаган. Шундан 35таси қотиллик, 18 таси оғир тан жароҳати етказиш, 5 таси номусга тегиш, 11 таси босқинчилик жиноятларини ташкил этади.

Бундан ташқари, биргина 2020 йилнинг 9 ойида 367 та бедарак йўқолган фуқаролар топилмаган ва 224 та номаълум мурдалар шахси аниқланмаган.

“Таъкидлаш жоизки, ҳозирда содир этилаётган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар тўлиқ фош этилиши ва жазо муқаррарлигини таъминлашни талаб этади. Бунда жиноятчилар томонидан ҳодиса жойларида ўз изларини қолдирмаслик мақсадида турли хил усуллардан фойдаланилмоқда. Фош этилмаган жиноятлар эса ўз навбатида жиноятчиларга жазоланмаслик ҳиссини кучайтириб, келгуси жиноий фаолиятини давом эттиришга имкон бермоқда. Бунинг оқибатида эса жамиятда жиноий фаолиятга кўниккан шахслар жиноят изларини яширишга уринмоқда”, - дея маълум қилмоқда Сенат матбуот-хизмати.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+