Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Москвада муҳожирларни террорчилик ташкилотига ёллаган тўққиз нафар хорижлик қўлга олинди. Махсус операцияда ФСБ ва Россия Тергов қўмитаси билан бирга Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам иштирок этган.
Маълум қилинишича, Россияда тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти гурух аъзолари ишлаш учун келган хорижликларни ёллаш билан шуғулланган.
"Ўтказилган тадбирлар натижасида радикаллар Европа Иттифоқи ҳудудида жойлашган ХТТ мафкурачиларини мувофиқлаштириш орқали меҳнат муҳожирларини террорчилик ташкилоти таркибига ёллаганидан далолат берувчи фактлар ҳужжатлаштирилди," - дейилади Россия ФСБ Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабарида.
Аввалроқ қўқонлик фуқаро Суриядаги террорчиларга қўшилишга урингани учун олти йилга қамалганди.

Изоҳлар мавжуд емас