Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 30–34 даражагача пасаяди
Ҳодисалар

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво ҳарорати 30–34 даражагача пасаяди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда ўтган ҳафтада кузатилган аномал иссиқдан сўнг жорий иш ҳафтаси охиригача ҳаво ҳарорати 30–37 даражагача пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги маълум қилди.

​Синоптикларнинг хабар беришича, 20–24 июль кунлари мамлакат бўйича ҳаво бироз булутли бўлиб, асосан ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 21 июль куни Қорақалпоғистонда ва 22 июлда Фарғона водийси вилоятларида ҳамда тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

​Ҳарорат кўрсаткичлари 20 июль куни кундузи 40–43 даража (жанубда 45–47 даража, шимолда 34–39 даража) бўлса, сешанбадан бошлаб сезиларли даражада салқинлашади. Иш ҳафтасининг охиригача кечаси 20–25 даража, кундузи 32–37 даража, айрим ҳудудларда эса 30 даражагача пасайиши башорат қилинмоқда.

​Шунингдек, 20–22 июль кунлари айрим ҳудудларда шамол тезлиги секундига 13–18 метр, баъзи жойларда секундига 20–22 метргача кучайиши кутилмоқда.

Пойтaхтдa ёғингарчилик кутилмайди. 20 июль куни ҳарорат 41–43 даражани ташкил этган бўлса, 21 июлда кундузи 36–38 даража, 22–24 июль кунлари эса кечаси 20–23 даража, кундузи 31–34 даражагача тушади. Шамол ғарбдан секундига 3–8 метр тезликда эсади, вақти-вақти билан секундига 12–15 метргача кучайиб, чанг-тозонлар билан кузатилиши мумкин.

​Маълумот учун, ўтган ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43–45 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларида эса 46–49 даражагача кўтарилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...