Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда аномал иссиқлик кучаймоқда: Ҳафта охиригача ҳарорат 46 даражагача кўтарилади
Ҳодисалар

Ўзбекистонда аномал иссиқлик кучаймоқда: Ҳафта охиригача ҳарорат 46 даражагача кўтарилади

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда жазирама иссиқнинг навбатдаги тўлқини кузатилиб, ҳафта давомида об-ҳаво ҳарорати кундан-кунга кўтарилиб боради. Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабарига кўра, бугун республика бўйлаб иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Ҳафта бошида кундузги ҳарорат асосий ҳудудларда 38–41 даражани, шимол, жануб ва чўл зоналарида эса 42–44 даражани ташкил этади. Иш ҳафтасининг охирига келиб жазирама янада кучаяди. Кундузги ҳаво ҳарорати 41–43 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида эса 44–46 даражагача кўтарилади. 

Тунлари ҳам ҳаво анча дим бўлиб, ҳарорат 23–28 даража, жазирама энг кучли бўлган шимол ва жануб атрофида эса 28–33 даража атрофида сақланиб туради. Бундан ташқари, республика бўйлаб тезлиги сониясига 7–12 метр бўлган шамол эсиб, жойларда унинг кучи 13–18 метргача етиши ва айрим ҳудудларда чанг-тўзонларни ҳосил қилиши мумкин.

Тоғли ва тоғолди ҳудудларда эса об-ҳавонинг ўзгариши сабабли сел хавфи эълон қилинди. Хусусан, 13-14 июль кунлари Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларининг тоғли зоналарида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши, бу эса сел-сув тошқини ҳодисаларини келтириб чиқариши мумкин.

Пойтахт Тошкентда эса ҳафта давомида кам булутли об-ҳаво кузатилади. Шаҳарда бугун ва эртага кундузи ҳарорат 38–40 даража атрофида бўлса, 15–17 июль кунлари жазирама ўзининг энг юқори нуқтасига чиқиб, ҳаво 40–43 даражагача қизийди. Пойтахтда тунги ҳарорат 25–28 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...