Ўзбекистонда аномал жазирама кунлар туфайли 4 мингдан ортиқ киши шифохоналарга ётқизилган
Ҳодисалар

Ўзбекистонда аномал жазирама кунлар туфайли 4 мингдан ортиқ киши шифохоналарга ётқизилган

709

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз берган хабарга кўра, Ўзбекистонда аномал жазирама кунлар туфайли 4 мингдан ортиқ киши шифохоналарга ётқизилган. 

“Мамлакатимизда 17 июлдан аномал иссиқ кунлар бошланганидан 20 июль кунигача Республика тез тиббий ёрдам хизмати томонидан жами 130 мингдан ортиқ чақирув қабул қилинди. Мурожаат қилганларнинг 23 421 нафари юқори қон босими, нафас олиш етишмовчилиги, астма хуружлари ва бошқа сурункали касалликларга чалинган беморлар бўлиб, улардан 4215 нафари касалхонага ётқизилди”, - деди шошилинч тиббий ёрдам хизматини назорат қилувчи диспетчерлик маркази раҳбари Давлатбек Йўлдошев.

Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги сабабсиз куннинг ўртасида кўчага чиқмасликни, тез-тез суюқлик ичишни, иложи бўлса ёғли ва дудланган овқатлардан сақланишни, кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилишни маслаҳат бермоқда.

Шунингдек, иссиқ ҳаво туфайли тиббиёт ходимлари махсус иш режимига ўтказилган. Жумладан, 1010та поликлиника ва 923та оилавий шифокорлар кабинетларида патронаж хизмати кучайтирилган, сурункали касалликларга чалинган беморларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб 2 762 нафар тез тиббий ёрдам бригадалари аҳолининг чақирувларига доимий ҳозирлик кўрмоқда.

Аввалроқ Ўзгидромет берган хабарга кўра, аномал иссиқлик даври ҳафта охиригача давом этади. 21-23 июль кунлари кундузги пайтда ҳаво 43-45 даражагача, шимол, жануб ва чўл зоналарида 47 даражагача исийди. Фақат республиканинг шимолида 23 июль куни ҳароратнинг аста-секин пасайиши бошланади ва ҳарорат 37-42 даражага тушади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+