Ўзбекистонда байрам кунлари 120дан ортиқ киши пиротехникадан жабрланган, олтита ёнғин  содир  бўлган
Ҳодисалар

Ўзбекистонда байрам кунлари 120дан ортиқ киши пиротехникадан жабрланган, олтита ёнғин содир бўлган

436

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзбекистонда байрам кунлари 120дан ортиқ киши пиротехникадан жабрланган, олтита хонадонда ёнғин содир бўлган.

"Олиб борилган рейдлар давомида ҳуқуқбузарлардан 12 миллиондан ортиқ пиротехника маҳсулотлари олиб қўйилди, 258 нафар шахс маъмурий жавобгарликка, 17 нафари эса жиноий жазога тортилди. Кейинчалик қонуний чора кўриш учун 1 мингдан ортиқ ҳолатлар бўйича ҳужжатлар суд ва бошқа органларга юборилди. Шу билан бирга дам олиш кунлари 120 дан ортиқ фуқаро контрафакт пиротехника воситаларидан фойдаланиш оқибатида жабр кўрган, олтита ҳолатда эса уйларда ёнғин юз берган", - деди Ички ишлар вазирлиги матбуот-котиби Шохрух Ғиёсов.

Эслатиб ўтамизки, 2009 йилнинг охирида ҳукумат қарорига асосан мамлакатга пиротехника   маҳсулотларини олиб кириш, шунингдек уларни ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва фойдаланиш таъқиқланган эди. Бундан ташқари, республикада бу турдаги ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 185-1 ("Пиротехника маҳсулотлари ноқонуний айланмаси") моддасига мувофиқ, пиротехникани ноқонуний ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, фойдаланиш, шунингдек, пиротехника воситаларини ноқонуний олиб кириш ва чиқиш учун энг кам ойлик миқдорининг 5 бараваридан 20 бараваригача жарима солиш белгиланган.

Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 250-1-моддаси ("Пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси”)га мувофиқ, маъмурий жазо қўлланилганидан кейин худди шундай хатти-ҳаракатлар содир этилгани учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган.

Мазкур ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача жарима солиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+