Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда беш кунлик байрам кунлари арафасида дачалар билан фирибгарлик қилувчилар фаоллашмоқда
Ҳодисалар

Ўзбекистонда беш кунлик байрам кунлари арафасида дачалар билан фирибгарлик қилувчилар фаоллашмоқда

541
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда беш кунлик байрам кунлари арафасида дачалар билан фирибгарлик қилувчилар фаоллашмоқда. Бу ҳақда “Истеъмолчи.уз” ҳамжамияти маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Фирибгарларнинг иш “услуби” қуйидагича:

  1. Сиз дача ижараси ҳақида интернетда эълонни топасиз. Сизга фотосуратлар ёқади, шартлар ва нархлар маъқул бўлади.

  2. Сиз маълум санада дачани “бронь” қилиш учун эълон муаллифига қўнғироқ қиласиз ёки ёзасиз;

  3. Сизга ушбу санада дачани “бронь” қилиш учун "коттеж эгаси"нинг картасига 200, 300, 500 минг сўм миқдорида пул юбориш таклиф этилади;

  4. Сиз эълон муаллифининг картасига аванс юборасиз;

  5. Белгиланган санада сиз ушбу дачага етиб борасиз, лекин уни бошқа одамлар эгаллаган бўлади, дача эгаси сиз ҳақингизда умуман билмайди. Сиз билан алоқада бўлган одам телефонни олмайди ва хабарларга жавоб бермайди.

Бу каби ҳолатларда фирибгарлар ҳақиқатан ҳам мавжуд эълонлардан фойдаланишади, бироқ эълонга ўз телефон рақамларини қўйиб, нархларни арзонроқ кўрсатишади. Янги эълон ижтимоий тармоқларда мустақил равишда тарқатилади.

Шуниси ёмонки, 200-300 минг сўмга алданган кўпчилик фуқаролар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилмайди. Одамлар пулларини қайтариб олишга умид қилмайдилар ва вақтни ҳам сарфлашни исташмайди.

Фойдаланувчилар Ички ишлар вазирлигига ижтимоий тармоқлар орқали 500 минг сўмгача алданган фуқароларнинг шикоятларни соддалаштирилган тартибда онлайн қабул қилиш тизимини яратишни таклиф қилишмоқда.

Лекин ИИВ бундай катта ҳажмдаги ишни ўз зиммасига олишга тайёрми? “Истеъмолчи.уз”га келиб тушган хабарларга кўра, кичик маблағга алданганлар сони юз минглаб бўлиши мумкин. Уларнинг арзимас қисми ҳуқуқни муҳоқаза қилиш идораларига мурожаат қилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...